Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-20) Германиядаги ўқув-машғулот йиғини доирасидаги ўзининг биринчи ўртоқлик учрашувини аввал режалаштирилганидек, 4 июн куни эмас, ойнинг 6-санасида ўтказадиган бўлди.
“В” гуруҳининг биринчи учрашувида ҳам томонларга гол киритиш насиб этмади. Саралаш босқичини кўтаринки руҳда ўтказаётган ва барчани ажаблантираётган КХДР ўз майдонида Эрон терма жамоасини қабул қилди.
“В” гуруҳи пешқадами Жанубий Корея навбатдаги турда имкониятидан анча паст ўйин намойиш этаётган БАА меҳмони бўлди. Айтиш жоизки, ушбу баҳсдаги ғалаба меҳмонларга муддатидан аввал ЖЧ-2010 йўлланмасини тақдим этарди.
Япония Тошкентда мундиал йўланмасини қўлга киритган бўлса, гуруҳимизнинг бошқа бир вакили Австралия бундай бахтга Дохада сазовор бўлди. Пим Вербек шогирдлари шанба оқшомида Қатар терма жамоаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнагач, гуруҳимиздаги иккинчи “чипта” “яшил қитъа” вакилларига насиб этди. Айтиш жоизки, мазкур баҳсда дуранг натижа ҳам “соккерузлар”ни қониқтирарди. Буни яхши ҳис этган меҳмонлар ўз имкониятларидан унумли фойдаландилар.
Киевнинг “Динамо” ҳамда футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг сардори Максим Шацких Украинадаги ОАВ га интервью бериб, Ўзбекистон терма жамоаси учун ўйнашни тўхтатганлигини маълум қилди.
“Пахтакор” стадионига йиғилган мухлислар ўз жамоаларидан чиройли ўйин ва голни кутишганди. Аммо, мана яна бир бор терма жамоамиз нурсиз ва голсиз ўйин кўрсатди
Италиялик машҳур агентлардан бири Эрнесто Бронцеттининг айтишича, «Реал»нинг янги президенти Флорентино Перес трансфер масаласида қизғанчиқлик қилмас экан. Эслатиб ўтамиз, Перес ягона номзод бўлгани учун бир овоздан Мадрид клуби президенти этиб сайланганди.
Кеча миллий терма жамоамизнинг Япония билан бўлиб ўтган учрашувидан сўнг, Қатар пойтхати Дохада Қатар ва Австралия терма жамоаларининг хам ўзаро учрашуви бўлиб ўтди.
Матбуот анжуманинг иккинчи қисмида иштирок этган Миржалол Қосимов, ушбу саволга 10 июнь куни бўлиб ўтадиган тур учрашуви аниқлик киритиши мумкинлигини баён этди.