Сешанба куни Манамада ҳаёт-мамот ўйини олдидан тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Ўзи, ҳаёт-мамот деган сўзнинг ҳам даражасини бироз тушириб юбордик чамамда. Ҳар бир ўйин олдидан шу сўз ишлатилади, лекин терма жамоамиз енгилиб ҳам мусобақада қолиш учун имконият ҳосил қилинаверади.