Нега бунақа? Оддий мухлисга ҳам аён бўлган нарсаларга терма жамоа раҳбарларининг ақли етмайдими? Uz-fp.com сайтига келаётган норозиликларни умумлаштиришга ҳаракат қилиб кўрамиз.
“ЎФФ Матбуот котиби чипталар сотувини йўлга қўйди” номли мақоламиз форумига WebMedia фирмасининг директори номидан электрон мактуб келиб, унда унинг фирмасига ишора бўлганлиги ёзилган. Биз uz-fp.com сайти таҳлилчилари мазкур мактубга жавоб бераяпмиз.
Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Бош Матбуот котиби Санжар Ризаев Тошкентда ўтаётган халқаро учрашувлар ва Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинларига Интернет орқали чипталар сотувини йўлга қўйди.
Бу йилги баҳсларни нисбатан яхши ўтказаётган «Навбаҳор» 11-турдан сўнг турнир жадвалида 6-поғонада бормоқда. Бироқ сафар учрашувларида наманганликларнинг унчалик омадлари юришмаяпти