“ЎФФ Матбуот котиби чипталар сотувини йўлга қўйди” номли мақоламиз форумига WebMedia фирмасининг директори номидан электрон мактуб келиб, унда унинг фирмасига ишора бўлганлиги ёзилган. Биз uz-fp.com сайти таҳлилчилари мазкур мактубга жавоб бераяпмиз. Мазкур мақолани ёзган журналист, минг афсуски, етакчи Ўзбекистон каналининг журналисти бўла туриб, стадионга кира олмаган, шунинг учун ҳам ўзининг профессионал мажбуриятини адо этиш мақсадида стадионга кириш учун билет сотиб олган. Аммо воқеалар анча илгари содир бўлганди. Журналист ўйинга бориш мақсадида Ўзбекистон Футбол Федерациясига мурожаат қилганда, ЎФФ Бош Матбуот котиби Санжар Ризаев унга стадионга фақатгина чипталар орқали кириш мумкинлигини айтган. Бу чиптани қаердан олиши мумкинлиги сўраганда эса, С.Ризаев қуйидагича жавоб берган: “Менда чипталар йўқ, уларнинг ҳаммаси аллақачон сотиб бўлинган. Агар хоҳласангиз чипталарни Интернет орқали сотиб олиш мумкин”. Афсуски, эфир вақтида журналист бўлиб ўтган мана хунук воқеа ҳақида гапириб ўтирмаган ва шунинг учун ҳам у бизнинг электрон манзилимизга мактуб ёзган. Кўриниб турибдики, инсон юрагини сиқаётган, кўнглини ғаш қилаётган муаммони биз билан ўртоқлашган ва қайсидир маънода ҳақиқат излашга, Санжар Ризаевнинг ишидаги камчиликларни ошкор этишга ҳаракат қилиб кўрган. uz-fp.com сайти таҳлилчилари бу воқеани қуюшқондан чиқиш деб ҳисоблаб, журналистнинг юракдан чиққан ҳайқириғини чоп этишни лозим деб топдик
Манба:
|