18 июнь куни Профессионал футбол лигасида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу қуръа Ўзбекистон кубоги ярим финалидаги “Бунёдкор” – “Насаф” баҳсида ким биринчи учрашувни ўз майдонида ўтказишини аниқлаб берди. Унга кўра, дастлабки ўйинда “Бунёдкор” мезбонлик қилиши маълум бўлди. Ўзбекистон чемпионати 12-турининг ўз вақтида ўтказилмай, кейинроқ муддатга қолдирилган “Насаф” – “Бунёдкор” беллашуви 3 июль кунига белгиланганини инобатга оладиган бўлсак, июль ойида 4 учрашувдан деярли қаторасига учтасида (!) “қалдирғочлар”га бирданига “Насаф” рўбарў келишига гувоҳ бўламиз. Ўзбекистон чемпионатининг 2-даврасигача “Бунёдкор” қуйидаги учрашувларда майдонга тушади:
uz-fp.com сайти таҳлилчиларининг фикрига кўра, “Шармандага шаҳар кенг” мақоласининг туб моҳиятига кўпчилик ҳам тушуниб етавермаса керак. Бу дегани, шаҳарнинг исталган ерида туриб ҳам шаллақилик қилиш, бақириш, чақириш, алдаш ва яна алланималар. Одам одатда ёнидаги қўшнисиниям эшитгиси келмайди. Шармандалар эса ҳеч нарсадан тап тормайдилар ва уялмайдилар! Ҳатто ҳеч кимдан кечирим ҳам сўрашмайди.
«Пахтакор» жамоасининг моҳир ҳужумчиси, Ўзбекистон термаси таркибида Баҳрайнга қарши яхши ўйин намойиш этган Зайнитдин Тожиев Хитойдан таклиф олди ва шу йилнинг август ойида мазкур мамлакатга йўл олади.