«Пахтакор» жамоасининг моҳир ҳужумчиси, Ўзбекистон термаси таркибида Баҳрайнга қарши яхши ўйин намойиш этган Зайнитдин Тожиев Хитойдан таклиф олди ва шу йилнинг август ойида мазкур мамлакатга йўл олади.
Тожиевнинг таъкидлашича, ушбу трансфернинг барча шартлари унинг агенти ёрдамида ҳал этилди ва энди фақатгина Хитой чемпионатининг бошланишини кутиш қолди, холос. Мазкур хабарни “Пахтакор” клуби Матбуот Хизматида ҳам тасдиқладилар.
Шу ўринда бир савол туғилади, нега жамоа бундай тўпурар ҳужумчини Осиё Чемпионлар Лигасининг масъулиятли учрашувлари олдидан осонлик билан қўйиб юбормоқда? Балки, “Пахтакор” раҳбарияти жамоанинг якуний муваффақиятига ишонмаяптими