Италиянинг “Интер” ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Хулио Крус янги мавсумни бошқа клубда ўтказади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. Кутилганидек Италия чемпиони бош мураббий Жозе Моуриньога ёқмайдиган футболчилар билан орани очиқ қилишга киришди.
uz-fp.com сайтининг таҳлилчилари Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинларини таҳлил қилиб қизиқ бир ҳолатни аниқлашди. Биз бир нарсага хайронмиз. Ўзи қизиқда. Бизнинг терма жамоамизга бу йилнинг ўзида неча марталаб Аллоҳ томонидан имкониятлар берилмоқда.
Ўтган ҳафтада Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема «Лион»дан кетмаслигини маълум қилди. Бироқ клуб президенти Жан-Мишель Олас яхши таклиф бўлса, футболчини қўйиб юборишга тайёр.
Италиянинг “Милан” жамоаси ярим ҳимоячиси Кларенс Зеедорф ўтган ҳафтада пайдо бўлган миш-мишларга изоҳ бериб ўтди. Голландиялик футболчининг айтишича, у ёзда жамоани тарк этмоқчи эмас.