Италиянинг “Интер” ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Хулио Крус янги мавсумни бошқа клубда ўтказади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. Кутилганидек Италия чемпиони бош мураббий Жозе Моуриньога ёқмайдиган футболчилар билан орани очиқ қилишга киришди. Аниқроғи, кутилган тозалов ишлари бошланди.
“Крус узоқ вақт мобйанида бизнинг етакчиларимиздан бири бўлди. Бундай футболчилар заҳирада ўтирмаслиги керак. Шунинг учун уни бошқа жамоага сотиб юборишга тайёрмиз. Бу ҳали бошланиши “Интер”да тозалов ишларини олиб борамиз”,- деди клуб президенти Массимо Моратти.