Бразилиялик мутахассис Луиш Фелипе Сколари 6 июн куни бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бевосита “Пахтакор” марказий стадионининг мартабали меҳмонлар учун ажратилган ВИП ўриндиғида ўтириб кузатди.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-20) режага кўра, Германиядаги ўқув-машғулот йиғинини якунлаб, 9 июн куни халқаро турнирда иштирок этиш учун Венесуэлага учиб кетиши режалаштирилганди.
Мазкур учрашув ҳар иккала жамоа учун ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳақида ортиқча тўхталишга ҳожат бўлмаса керак. Шундоқ ҳам учрашувнинг қадри жуда баланд эди. Айниқса, биз учун. Чунки, японлар омадсизликка учрашса, ўз хатоларини тузатиш имкониятига эга бўлишарди.
Бразилиялик футболчи Денилсон Вьетнамнинг “Хай Понг” клубига кўчиб ўтди, деб хабар бермоқда ОФК расмий сайти. Бразилия терма жамоаси билан 2002 йилги жаҳон чемпионатида олтин медалларни қўлга киритган футболчи шанба куни янги жамоаси сафида дебют учрашувини ўтказди. Ўша куни “Хай Понг” чемпионат пешқадами “Да Нанг”ни қабул қилди.
Янги мавсумга катта ўзгаришлар билан кириб боришни мақсад қилган Мадриднинг “Реал” жамоаси Англиянинг “Ливерпул” клуби ўйинчиси Хаби Алонсога таклиф юборишни режалаштирмоқда.