Янги мавсумга катта ўзгаришлар билан кириб боришни мақсад қилган Мадриднинг “Реал” жамоаси Англиянинг “Ливерпул” клуби ўйинчиси Хаби Алонсога таклиф юборишни режалаштирмоқда. Goal.com сайтининг маълумотига кўра, “Қироллик клуби” президенти Флорентино Перес испаниялик футболчи учун 23 млн евро беришга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда омадсиз иштирок этган мадридликлар ёзги трансферлар учун 200 млн евро сарфлашга бел боғлашган.