2010 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидан ўрин олган Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари учрашуви олдидан “Интерконтинентал” меҳмонхонасида матбуот анжумани ўтказилди.
Ва ниҳоят анчадан бери кутилаётган кун ҳам яқинлашиб келмоқда. Эртага миллий терма жамоамиз ЖЧ-2010 саралаш босқичида ўзининг навбатдаги учрашувини Япония термасига қарши ўтказади. Бу учрашувни мухлислар кун санаб кутишди. Ўтган икки ойча вақт мобайнида Япония билан кечадиган баҳс борасида кўплаб гаплар айтилди, турли тахминлар билдирилди.