ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ ВА ПФЛГАСИ УЧРАШУВЛАРИНИ САЙТИМИЗ ОРКАЛИ ОН-ЛАЙН ТЕКСТ КЎРИНИШИДА КЎРИШИНГИЗ МУМКИН!

Бугун сана:  Пайшанба, 21.11.2024, 19:08

» БЎЛИМЛАР
border-style:solid;">
БОШ САХИФА ЯНГИЛИКЛАР ФОРУМ КОНФЕРЕНЦИЯ ТАҚВИМ-2009 ФОТО ГАЛЕРЕЯ ЎЗБЕК ФУТБОЛИ ЖАХОН ФУТБОЛИ МИНИ-ЧАТ ТВ ТРАНСЛЯЦИЯ МЕХМОНХОНА БИЗ БИЛАН АЛОКА
» ИЗЛАШ
» ЯНГИЛИКЛАР КУНИ
«  Июнь 2009  »
ДуСеЧоПаЖуШаЯк
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
» АНОНС
» РЕКЛАМА
Курсы обмена
Отдадите:
Получите:
» СЎРОВНОМА


» ХИСОБЛАГИЧ

Барча онлине : 1
Мехмон : 1
Фойдаланувчи : 0

ID:

IP: 3.145.78.117

» СЎРОВНОМА


Сизнингча Ўзбекистон -Бахрайн ўйини қандай бўлди?
Всего ответов: 8
» РЕКЛАМА
Depacco.com
» РЕКЛАМА
» АНОНС
anons
ОЛИЙ ЛИГА, 14-ТУР
Чоршанба, 24 Июнь 2009
19:00 Шўртан -:- Андижон
19:00
Локомотив 
-:-
Бухоро
Пайшанба, 25 Июнь 2009
19:00
Насаф
-:-
Хоразм
19:00
Навбаҳор
-:-
Машъал

ОЛИЙ ЛИГА, 14-ТУР

Пайшанба, 25 Июнь 2009

 19:00

Сўғдиёна

-:-

Нефтчи

 19:00

Динамо

-:-

Қизилқум

19:00 Металлург  -:- Бунёдкор 
 
» ЯНГИЛИКЛАР
Бош сахифа » 2009 » Июнь » 5 » ЯПОНИЯ БИЛАН ЎЙИНГА БИР КУН ҚОЛДИ
ЯПОНИЯ БИЛАН ЎЙИНГА БИР КУН ҚОЛДИ
11:27
ЯПОНИЯ БИЛАН ЎЙИНГА БИР КУН ҚОЛДИВа ниҳоят анчадан бери кутилаётган кун ҳам яқинлашиб келмоқда. Эртага миллий терма жамоамиз ЖЧ-2010 саралаш босқичида ўзининг навбатдаги учрашувини Япония термасига қарши ўтказади. Бу учрашувни мухлислар кун санаб кутишди. Ўтган икки ойча вақт мобайнида Япония билан кечадиган баҳс борасида кўплаб гаплар айтилди, турли тахминлар билдирилди. Ҳаммамиз тўғри тушуниб турибмиз, шу ўйинда бизни фақат ғалабагина қониқтиради, йўқса учинчи ўриндан умидни узсак ҳам бўлаверади. Ўз навбатида японларга ҳам ғалаба зарур, чунки улар муваффақиятга эришгудек бўлишса, тўғридан тўғри жаҳон чемпионатига йўл олишади. Шу жиҳатдан эртанги ўйинда ҳалаба хар икки жамоага ҳам бирдек зарур, аммо бизга уч очко Японияга нисбатан кўпроқ керак. Негаки Япония эртанги баҳсда бўлмаса ҳам кейинги учрашувларда барибир ўз мақсадига эришади ва гуруҳда иккинчи ўринни олади. Қолавреса, улар яна учта ўйин ўтказишлари лозим, биз эса иккита. Шу боис ғалаба кўпроқ бизга керак, аммо бу вазифани футболчиларимиз қанчалик уддалай олишади, ҳамма гап шунда.


ЯПОНИЯ ТЎРТ КУН ОЛДИН КЕЛДИ


2 июнь. Сешанба. Тошкент халқаро аэропорти. Соат чамаси 16.00га яқинлашиб қолган маҳал. Шу пайтда Япония терма жамоаси аъзолари аэропортдан ташқарига чиқиб кела бошлашди. Дарвоқе, улар ўйиндан тўрт кун олдин Тошкентга ташриф буюришди. Аэропорт эшигидан биринчи бўлиб чиққан футболчи Шунсуке Накамура бўлди. Бу ярим ҳимоячини ишқибозлар "Селтик"даги ўйинлари орқали яхши танишади. Ундан кейин эса бошқалар ҳам бирин-кетин чиқиб келишди: дарвозабон Сейго Наразаки, ҳимоячилар - Юичи Комано, Южи Наказава, Маркус Тулио Танака, ярим ҳимоячилар - Ясухито Эндо, Юки Абэ, ҳужумчи Кейжи Тамада ва бошқалар. Энг охирида эса журналист ҳамкасбларимиз кўриниш беришди. Япониялик футболчилар ўзларини анча содда ва хотиржам тутишди. Улар мухлислар билан эсдалик учун суратга тушишди, аммо интервью беришни унчалик хушлашмади. Биргина Маркус Тулио Танака телевидение ходимлари учун беш дақиқача вақт ажратди.


ЯПОНИЯ ҚАНДАЙ ЖАМОА?


Албатта, Япония терма жамоаси Осиёдаги энг кучли тўртта жамоадан бири ҳисобланади. Улар жаҳон чемпионати ва Конфедерациялар Кубогида қатнашган жамоа. Японлар футболда жуда катта тажрибага эга. Бу жамоа билан хоҳ уйда, хоҳ сафарда ва хоҳ бетараф майдонда тўп суриш ҳеч бир жамоа учун осон кечмаса керак. Тўғри, биз Токиода бўлиб ўтган биринчи учрашувда дуранг натижага эриша олганмиз. Лекин бу - эртанги ўйинда устунлик биз томонимизда эканлигини англатмайди. Қолаверса, октябрь ойида ўтказилган ўша учрашувдан бери анча вақт ўтди ва бу орада ҳар икки жамоа таркиби ҳам бирмунча ўзгарди. Қолаверса, бугунги кунга келиб қайси жамоанинг жисмоний ҳолати юқори эканлигини айтиш қийин. Эртага бўлиб ўтадиган баҳсдан олдин хозирча устунлик японияликлар тарафида демоқчи эмасмиз. Бизнингча, ўйиндан олдин томонлар деярли бир хил имкониятга эгалар. Аммо бир нарсадан эҳтиёт бўлиш керак, Япония термаси ушбу саралаш баҳсларида ўз майдонидан кўра сафарда кўпроқ гол уряпти ва ғалаба қозоняпти. Саралашнинг ҳал қилувчи босқичида ҳозиргача уч марта ўз уйида тўп сурган Такеши Окада шогирдлари фақат бир марта ғалаба қозонишди. Яъни, Баҳрайн 1:0 хисобида мағлуб этилди. Ягона голни Шунсуке Накамура жарима тўпидан киритди. Қолган иккита учрашувда эса дуранг қайд этилган. Яъни, биз билан 1:1 ва Австралия билан 0:0. Кўриб турганингиздек, Япония терма жамоаси ўз майдонида кўп ҳам ғалаба қозона олмаяпти, аммо бу рақамлар уларнинг кучсиз эканлигини англатмайди. Бу жамоа ўз уйида кам гол ургани билан сафарда режани ошиғи билан бажариб келяпти. Ҳозирча икки марта сафарда тўп сурган "самурайлар" олтита гол уришнинг уддасидан чиқишди. Улар Дохада Қатарни 3:0, Манамада эса Баҳрайнни 3:2 хисобида енгишди. Бундан кўриниб турибдики, Япония термаси сафар ўйинларида ортиқча босимсиз ҳаракат қилмоқа, натижада кўпроқ голлар уряпти. Эртага ҳам уларнинг сафарда тўп суришларини инобатга олсак, бундан терма жамоамиз эҳтиёт бўлмаса бўлмайди.

ЯПОНИЯНИ МАҒЛУБ ЭТА ОЛАМИЗМИ?




Ҳозирда барчани ушбу савол ўйлантирмоқда десак муболаға бўлмайди. Тўғри, Япония - кучли терма жамоа, лекин уларни ҳам енгса бўлади. Аммо қандай қилиб деган саволга жавоб бериш осон эмас. Жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи саралаш босқичида бу жамоа хозирча мағлубиятга учрагани йўқ. Ким билади дейсиз, балки улар дастлабки мағлубият аламини Тошкентда тотиб кўришар. Шахсан ўзим Япониянинг Чили ва Бельгия термалари билан қандай ўйнаганини кўрмаганим туфайли уларнинг ҳозирги ўйин услуби ҳақида бирор гап айтишим қийин. Аммо билганимиз шуки, японлар Чилини ҳам, Бельгияни ҳам бир хил 4:0 хисобида енгишди. Демак, улар юқори кайфиятда Тошкентга келишди ва жамоа аъзоларининг бир-бирларини тушуниб харакат қилишлари ҳам жойида бўлса керак.

Шунга қарамай, мухлисларимиз барибир терма жамоамизга ишонишмоқда ва Японияни мағлубиятга учратишимизни кутишмоқда. Бош мураббий Миржалол Қосимовга ақл ўргатиш ниятида эмасмиз, аммо бизнингча терма жамоамиз эртага 4-4-2 схемасида тўп сургани маъқул. Тўғри, 4-5-1 ҳам маъқул вариант, аммо бу схема танланганда олдинда ҳаракат қиладиган ҳужумчи жудаям ўткир, шу билан бирга хатто яримта вазиятдан ҳам гол ура оладиган даражада зийрак бўлиши лозим. Афсуски, бизда ҳозир шундай ҳужумчи йўқ. Шу боис ҳам назаримизда 4-4-2 тактикаси танланса кўпроқ фойда келтириши мумкин. Нима учун? Бу саволнинг жавоби шуки, 4-4-2 схемасида таянч ярим ҳимоясида Одил Аҳмедовнинг бир ўзи тўып суради ва ўз чизиғида якка ҳоким бўлади. Агар унинг ёнида Кападзе ёки Азиз Ҳайдаров тўп сурадиган бўлса, бизнингча Одил тўлиқ ўз ўйинини кўрсата олмаслиги мумкин. Босния билан ўртоқлик ўйинида дарвозани Темур Жўраев қўриқлаган бўлса-да, Японияга қарши баҳсда Игнатий Нестеровга ишонч билдириб қоламиз. Ҳимоя чизиғи эса худди Босния билан ўйиндаги каби кўриниш олса керак. Яъни, ўнг қанотдан бошлаб Камолиддин Тожиев, Анзур Исмоилов, Ҳамза Каримов ва Илҳом Суюнов. Ана энди ярим ҳимоя ҳақида гапирадиган бўлсак, агар тўрт нафар ярим ҳимоячи билан ўйнашимизга тўғри келса, боя айтганимиздек Одил Аҳмедов таянч ярим ҳимоясидан ўрин олади. Ярим ҳимоянинг ўнг қанотида Темур Кападзе, чап қанотда эса Станислав Андреевнинг тўп сургани маъқул. Нега деганда Япониянинг ҳимоя чизиғи кучли бўлгани учун уларга комбинацион ҳужум қилиб гол уриш қийин. Шу боис ҳам имкон қадар узоқдан зарбалар берган маъқул. Ажаб эмас бирорта зарба аниқ чиқиб қолса. Андреев эса айнан узоқдан зарба беришни маъқул кўрадиган футболчи. Унинг Жасур Ҳасановдан ҳам фарқли томони шунда. Ҳужумчилар ортида табиийки Сервер Жепаровнинг тўп суришини тахмин қилиш қийин эмас. Агар жамоамиз ўйиннинг бошиданоқ иккита ҳужумчи билан ҳаракат қиладиган бўлса, тахминимизча Фарҳод Тожиев - Марат Бикмаев жуфтлигига ишонч билдириш мақсадга мувофиқ бўлади. Нега деганда Фарҳод яккакурашлардан қочмайдиган футболчи, Марат эса ўзининг чап оёғида кучли зарба йўллай олади. Албатта, буларнинг бари тахмин холос. Аслида эса майдонга кимлар тушишини эртага ўйин пайти билиб оламиз. Биз шу фурсатдан фойдаланиб былажак баҳсда терма жамоамизга омад тилаб қоламиз.

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Манба: www.fanat.uz

























Манба:
Бўлимлар: Осиё футболи | Ўқилди: 1037 | Жойлади: BehKo || Бахоланган: 5.0/1 |
Барча билдирилган фикрлар: 0
» РЕКЛАМА
» АЪЗО БЎЛИШ | КИРИШ

» ТУРНИР ЖАДВАЛИ

ОЛИЙ ЛИГА - 2009

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 10 30
2

Пахтакор

10 26
3

Насаф

10 23
4

Олмалиқ

11 20
5

Локомотив

11 19

тўлик жадвал »


ЎРИНБОСАРЛАР - 2009

Жамоа Ў О
1

Динамо

11 23
2

Пахтакор

10 20
3

Бунёдкор

10 20
4

Локомотив

11 19
5

Навбаҳор

11 18

тўлик жадвал »


БИРИНЧИ ЛИГА - 2009

Жамоа Ў О
1

Дўстлик-2008

8 19
2

Машъал-А

10 19
3

Жайхўн

10 18
4

Бунёдкор-Қўқон

9 16
5

Ғаллакор

10 16

тўлик жадвал »

» МИНИ-ЧАТ
» РЕКЛАМА
» БОШКА ЯНГИЛИКЛАР


Барча хукуклар химояланган. © 2008-2024.
Дизайн: UZSOCCER.AT.UA
Футбол на Soccer.ru: Новости футбола России и Европы онлайн, Евро кубки и чемпионаты Live changemoney.me