Мазкур учрашув ҳар иккала жамоа учун ҳам муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳақида ортиқча тўхталишга ҳожат бўлмаса керак. Шундоқ ҳам учрашувнинг қадри жуда баланд эди. Айниқса, биз учун. Чунки, японлар омадсизликка учрашса, ўз хатоларини тузатиш имкониятига эга бўлишарди.
Бразилиялик футболчи Денилсон Вьетнамнинг “Хай Понг” клубига кўчиб ўтди, деб хабар бермоқда ОФК расмий сайти. Бразилия терма жамоаси билан 2002 йилги жаҳон чемпионатида олтин медалларни қўлга киритган футболчи шанба куни янги жамоаси сафида дебют учрашувини ўтказди. Ўша куни “Хай Понг” чемпионат пешқадами “Да Нанг”ни қабул қилди.
“В” гуруҳининг биринчи учрашувида ҳам томонларга гол киритиш насиб этмади. Саралаш босқичини кўтаринки руҳда ўтказаётган ва барчани ажаблантираётган КХДР ўз майдонида Эрон терма жамоасини қабул қилди.
“В” гуруҳи пешқадами Жанубий Корея навбатдаги турда имкониятидан анча паст ўйин намойиш этаётган БАА меҳмони бўлди. Айтиш жоизки, ушбу баҳсдаги ғалаба меҳмонларга муддатидан аввал ЖЧ-2010 йўлланмасини тақдим этарди.
Япония Тошкентда мундиал йўланмасини қўлга киритган бўлса, гуруҳимизнинг бошқа бир вакили Австралия бундай бахтга Дохада сазовор бўлди. Пим Вербек шогирдлари шанба оқшомида Қатар терма жамоаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнагач, гуруҳимиздаги иккинчи “чипта” “яшил қитъа” вакилларига насиб этди. Айтиш жоизки, мазкур баҳсда дуранг натижа ҳам “соккерузлар”ни қониқтирарди. Буни яхши ҳис этган меҳмонлар ўз имкониятларидан унумли фойдаландилар.