Бразилиялик футболчи Денилсон Вьетнамнинг “Хай Понг” клубига кўчиб ўтди, деб хабар бермоқда ОФК расмий сайти. Бразилия терма жамоаси билан 2002 йилги жаҳон чемпионатида олтин медалларни қўлга киритган футболчи шанба куни янги жамоаси сафида дебют учрашувини ўтказди. Ўша куни “Хай Понг” чемпионат пешқадами “Да Нанг”ни қабул қилди.
31 ёшли футболчи нима учун Вьетнам вариантига нима учун тўхталганини қўйидагича изоҳлади:“ Мақсадим ушбу мамлакат футболининг ривожига ўз ҳиссамни қўшишдан иборат. Акс ҳолда бундай қарорга келмаган бўлардим. Айнан шу мамлакатда ёрқин из қолдириш мақсадим бор. Бунинг учун қўлимдан келган барча ишларни қиламан. Клуб раҳбарлдари ёш футболчиларга ўрнак бўлишимни таъкидлашмоқда. Мен уларнинг талабларини қондирмоқчиман”.
Футболчининг трансфер нархи сир тутилмоқда
Манба:
Бўлимлар: Осиё футболи
| Ўқилди: 1023 | Жойлади: said
|| Бахоланган: 0.0/0 |