Бизга параллел бўлган гурухда деярли ЖЧ йўлланмасига кимлар номзодлиги маълум бўлди. Кечаги ўз майдонида қайд этилган дурангдан кейин КХДР терма жамоаси ЖЧ-2010га тўғридан-тўғри чиқиш имкониятини анчагина пасайтириб юборди.
Шимолликларнинг қўшниси Жанубий Корея эса сафарда БААни 2:0 натижаси билан мағлубиятга учратиб муддатидан олдин ЖАР йўлланмасига эга бўлди.
Иккинчи ўрин учун бўладиган кураш эса анчагина қизғин кечяпти. Хозирда бу вазифани уддалаш учун Саудия футболчилари яқин турибдилар. Чунки уларнинг яна икки учрашувлари бор. Гарчи хозирда иккинчи поғонада КХДР бораётган бўлсада уларнинг бир ўйинлар қолди холос у хам бўлса сафарда ва Саудияга қарши!
Қолган учрашувлар:
10-июн
Ж.Корея – С.Арабистони
Эрон – БАА
17-июн
Ж.Корея – Эрон
С.Арабистони – Ш.Корея
B-гурухи № Жамоалар Ў Ғ Д М Т-Н О 1 Ж.Корея 6 4 2 0 11-3 14 2 Ш.Корея 7 3 2 2 7-5 11 3 С. Арабистони 6 3 1 2 8-8 10 4 Эрон 6 1 4 1 6-6 7 5 БАА 7 0 1 6 6-16 1
Манба:
Бўлимлар: Осиё футболи
| Ўқилди: 980 | Жойлади: said
|| Бахоланган: 0.0/0 |