“В” гуруҳи пешқадами Жанубий Корея навбатдаги турда имкониятидан анча паст ўйин намойиш этаётган БАА меҳмони бўлди. Айтиш жоизки, ушбу баҳсдаги ғалаба меҳмонларга муддатидан аввал ЖЧ-2010 йўлланмасини тақдим этарди. Оқибатда шундай бўлди ҳам. Учрашувда катта устунликка эга бўлган меҳмонлар Пак Чу Ян ва Ки Сун Юнлар томонидан киритилган голлар эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишиб еттинчи бор мундиалда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритишди.
Аутсайдер билан учрашувни меҳмонлар омадли бошлашди. 9- дақиқада “Монако” вакили Пак Чу ҳисобни очди. Тезкор гол эса майдон эгаларини довдиратиб қўйди. Иккинчи голни кореяликлар биринчи бўлим якунланиш арафасида киритилди. Бўрчакдан ошириб берган тўпни Ки Сун ҳаммадан баланд сакраб дарвозага жойлаб қўйди. Ушбу вазиятда мезбонлар посбони тўпга чиқишда бироз адашди. Тажрибали ҳужумчи эса бу хатони кечирмади-2:0 ва Жанубий Корея ҳам ЖЧда.
БАА- Ж. Корея 0:2 (0:2).
Голлар: Пак Чу Ян-9, Ки Сун Юн-39. 1
Манба:
Бўлимлар: Осиё футболи
| Ўқилди: 949 | Жойлади: said
|| Бахоланган: 0.0/0 |