“В” гуруҳининг биринчи учрашувида ҳам томонларга гол киритиш насиб этмади. Саралаш босқичини кўтаринки руҳда ўтказаётган ва барчани ажаблантираётган КХДР ўз майдонида Эрон терма жамоасини қабул қилди. Юқорида айтганимиздек ўйин нурсиз натижа билан якунланди. Ушбу учрашувдан кейин форсликларнинг имкониятлари жуда ҳам камайиб кетди. Афшина Гобти шогирдларида ҳатто учинчи ўринни олишга ҳам имкон қолмади, ҳисоб. Фақат муъжизагина эронликларни плей-оффга олиб чиқиши мумкин. Шимолий кореяликларда эса ЖЧ-2010га тўғридан-тўғри йўл олишга яхшигина имконият ҳосил бўлди. Бунинг учун шимолликлар 17 июн куни арабистондан очко тортиб олишлари керак.
Айтиш жоизки ушбу учрашувда ҳам асосий вазифани дарвозабонлар бажаришди.
КХДР- Эрон 0:0
Манба:
Бўлимлар: Осиё футболи
| Ўқилди: 1028 | Жойлади: said
|| Бахоланган: 0.0/0 |