6 июн кунини барча-барча орзиқиб кутмоқда. Ашаддий муҳлисдан тортиб, чет элда яшовчи ҳамюртларимизгача кунма-кун соатма соат санашётган бўлса ажабмас. Чунки шу куни Ўзбекистон милли терма жамоаси ЖЧ-2010 йўлланмаси учун курашни давом эттиради, ёки Африкада бўлиб ўтадиган ЖЧ биз учун армон бўлиб қолади. Деярли ҳамма журналист аҳли шу ўйин ҳақида етарлича ёритмоқдалар. Шанба кунги ўйинни бевосита стадиондан томоша қилиш учун минглаб муҳлислар ташриф буюриши табиий ҳол. Яна миллионлаб инсонлар эса зангори экран орқали ушбу учрашувни кузатадилар. Шу муносабат билан шу кунги учрашувни транслация қилиниши ҳақида қизиқдим. 6 июнь куни стадионда бир вақтнинг ўзида 18 та камера фаолият юритар экан. Ўша дарвоза ортидаги крандан тортиб, темир изгача (рельс) шу куни барча муҳлислар учун ҳизмат қилади. Таққослаш учун бир мисол "Пахтакор" ёки "Бунёдкор"нинг учрашувларида стадионда бевосита 6 та камера ҳизмат қилади. Терма жамоамиз ўйинларида эса 8 та. Демак, муҳлисларимиз ҳавфли вазиятларни бемалол турли нуқталардан кўриб, вазиятларга бемалол ҳолис баҳо бериш мумкин бўлади. Манба: www.futbol-info.uz