4-июн куни Ўзбекистон чепмионати 12-тур учрашувларига старт берилди. Унда Вадим Абрамов бошчилигдаги “Локомотив” жамоаси охирги турларни кўтаринки руҳда ўтказаётган Ғўзорнинг “Шўртан” клубини қабул қилди. Учрашув кутилганидек кескин курашлар остида кечди. Аммо шу куни ҳар икки жамоага ҳар рақиб дарвозасини ишғол этиш насиб қилмади. Гарчи, “темирйўчилар”да ҳам “Шўртан”да ҳам қўлай имкониятлар кўп бўлганига қарамай. Шуни айтиш жоизки, мазкур учрашувда меҳмонлар дуранг натижани ушлаб қолиш учун ҳаракат қилишди. Натижада ўз мақсадларига етишишди. Олий-лига 12-тур Локомотив- Шўртан 0:0 Манба: www.futbol-info.uz