Xарингиз бор, “Пахтакор” фан-клуби севимли жамоаларини қўллаб-қувватлашдан ташқари, бошқа соҳаларда ҳам ўзларини яхши томондXабан кўрсатиб келишмоқда. Фан-клуб аъзолари мунтазам равишда “Қувноқлар ва зукколар” танловларида муваффақиятли қатнашиб келишяпти. “Пахтакор” фан-клуби барча хоҳловчиларни 15 июнда, Ўзбекистон Давлат Консерваториясида бўлиб ўтадиган КВНнинг навбатдаги ўйинига таклиф этади. Унда сиз кўплаб жамоаларнинг қизиқарли чиқишларини томоша қилишингиз мумкин. Эслатиб ўтамиз, бунга қадар “Пахтакор” фан-клуби “Қувноқлар ва зукколар”нинг Республика босқичида ярим финалгача чиққан ва бўлажак чемпионлар – Ўзбекистон Миллий Университети жамоаси бўлмиш “Шоввозлар”дан мағлуб бўлишган. Сўнгра уларнинг яхши қатнашувини кўрган ташкилотчилар Тошкент кубогига таклиф қилишган ва у ерда ҳам “Пахтакор” фан-клуби ярим финалга қадар етиб борган.
Қўшимча маълумот ва чипталар масаласида +99897 4678123 телефон рақамига қўнғироқ қилинг.