Бразилиялик мутахассис Луиш Фелипе Сколари 6 июн куни бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бевосита “Пахтакор” марказий стадионининг мартабали меҳмонлар учун ажратилган ВИП ўриндиғида ўтириб кузатди.
Сколари билан бирга Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби сардори бразилиялик Ривалдо ҳам ўйинни томоша қилди. Маълумки, Ривалдо айнан Сколари қўли остида 2002 йили Жанубий Корея ва Япония майдонларида ўтказилган Жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритганди.
Жаҳон футболида энг кўп соврин эгасига айланган мураббийлардан бири - Луиш Фелипе Сколари 2009 йилнинг 9 февраль куни "Челси" бошқарувлигидан озод этилган эди. Унинг ҳисобида, ҳозиргача ЖЧ-2002 ғолиблиги, икки марта "Либертадорес Кубоги" соҳиби ва бошқа клублар миқёсидаги мукофотлар мавжуд.