- Аввало, «Пахтакор»нинг сафардаги қийин учрашувдаги ғалабаси билан табриклайман. Ўйиннинг сўнг-ги дақиқаларида Александр Гейнрих жарима тўпига яқинлашганида сизда, мана ниҳоят ҳаммаси якун топади, деган фикр уйғондими? Ёки аллақачон «овертайм» ҳақида ўйлай бошлаганмидингиз?
- Табрик учун раҳмат. Билмадим, лекин ич-ичимдан ўйиннинг асосий вақтида тўп киритиб, ғалаба қозонишимизга ишончим комил эди. Шуниси ғаройибки, эрталабдан Санянинг кайфияти кўтаринки эди. Мен ундан бунинг сабабини сўраганимда, у шундай жавоб берганди: «Эрталаб кайфиятим чоғ бўлиб уйғондим. Тушимда ҳал қилувчи голни урибман». Буни қарангки, унинг туши ўнгидан келди.- Ушбу майдонда «Бунёдкор»нинг «Ал-Иттифоқ»қа 0:4 ҳисобида имкониятни бой берганлиги сизларни чўчитмаганмиди? - Йўқ, албатта. Бу футбол, унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Рақиб қарши ҳужумга эътибор қаратди.