ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ ВА ПФЛГАСИ УЧРАШУВЛАРИНИ САЙТИМИЗ ОРКАЛИ ОН-ЛАЙН ТЕКСТ КЎРИНИШИДА КЎРИШИНГИЗ МУМКИН!

Бугун сана:  Чоршанба, 03.07.2024, 00:13

» БЎЛИМЛАР
border-style:solid;">
БОШ САХИФА ЯНГИЛИКЛАР ФОРУМ КОНФЕРЕНЦИЯ ТАҚВИМ-2009 ФОТО ГАЛЕРЕЯ ЎЗБЕК ФУТБОЛИ ЖАХОН ФУТБОЛИ МИНИ-ЧАТ ТВ ТРАНСЛЯЦИЯ МЕХМОНХОНА БИЗ БИЛАН АЛОКА
» ИЗЛАШ
» ЯНГИЛИКЛАР КУНИ
«  Июнь 2009  »
ДуСеЧоПаЖуШаЯк
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
» АНОНС
» РЕКЛАМА
Курсы обмена
Отдадите:
Получите:
» СЎРОВНОМА


» ХИСОБЛАГИЧ

Барча онлине : 1
Мехмон : 1
Фойдаланувчи : 0

ID:

IP: 18.223.209.189

» СЎРОВНОМА


Сизнингча Ўзбекистон -Бахрайн ўйини қандай бўлди?
Всего ответов: 8
» РЕКЛАМА
Depacco.com
» РЕКЛАМА
» АНОНС
anons
ОЛИЙ ЛИГА, 14-ТУР
Чоршанба, 24 Июнь 2009
19:00 Шўртан -:- Андижон
19:00
Локомотив 
-:-
Бухоро
Пайшанба, 25 Июнь 2009
19:00
Насаф
-:-
Хоразм
19:00
Навбаҳор
-:-
Машъал

ОЛИЙ ЛИГА, 14-ТУР

Пайшанба, 25 Июнь 2009

 19:00

Сўғдиёна

-:-

Нефтчи

 19:00

Динамо

-:-

Қизилқум

19:00 Металлург  -:- Бунёдкор 
 
» ЯНГИЛИКЛАР
Бош сахифа » 2009 » Июнь » 8 » Имтиҳон қачон?
Имтиҳон қачон?
19:07
Имтиҳон қачон?Машҳур латифа бор, билсангиз керак: талабадан сўрашибди: «Хитой тилини қанчада ўрганасан?» Ҳалиги талаба жавоб берган экан: «Имтиҳон қачонлигини айтинг, бўлди!» Кулган бўлсангиз тушунгансиз демак. Талабалар бу латифани ўзларига шиор қилиб олишган, гўё. Шу латифани айтиб, ўзларининг дангасаликларига баҳона топишган.

Ҳа, деса, ўзи-шундоқ, имтиҳон келаверсин-чи, гаплашамиз дейишади. Аслида бу ўша талабанинг ноқислиги ва имтиҳон яқин қолганида тезлик билан ўқиган китобларини номига мутолаа қилишига ишоратдир. Ундан ҳеч қачон буюк шахс чиқмайди.

Ўзбекистон терма жамоаси ҳам ўша латифадаги талабага ўхшайди. Тур ўтгани сайин ишини оғирлаштириб бораверади. Биринчи турда Қатарга боради-да, биринчи турданоқ турнир жадвалининг энг пастки поғонасига туриб олади. Ке­йин бошлайди - Австралияни қабул қилиб мағлубият, ундан ке­йин... Ҳамма маломат қилишни бошлаганида, яъни имтиҳонга ўхшаш воқелик бўлиб қолганида, керак бўлса, Япониянинг уйи­га бориб, дуранг қайд этади! Ҳамма қарсак чала бошлайди, бу йигитлар барибир ўзларига келишди, деб... Кейин эса ҳеч нарсани билмагандек, Баҳрайнга уйида енгилиб қўяди. Тағин охирги секундларда! Тушуниб бўлмайди, ахир шу футболчилар эмасмидики, Саитамада японларни қийратган? Ҳа, шу йигитлар, аммо бу йигитлар имтиҳондан яхши ўтиб олишди, энди навбатдаги имтиҳонгача кутасиз. Кутишдан бошқа чорангиз қолмайди.

Бутун миллат терма жамоа ҳақида гапиришни бошлайди. Наҳотки, ўз уйида Баҳрайндан енгилса-я, деб турилганида, бу футболчилар Қатарнинг пачағини чиқариб ташлашади! Тағин қанақа ҳисобда денг, 4:0! Битта ўйинчимизнинг ўзи 3та гол уриб ташлайди. Шўрлик дарвозабон ҳар қандай зарбаларни қабул қилади. Яна ҳамма ҳайрон: Баҳрайн билан бўлган ўйинда бу ўйинчилар қаерда эди? Шу ерда эди, шошманг-е, фақат имтиҳонни кутишаётган эди улар!

Мақташга киришишниям билмай қолади одам. Нега десангиз, сешанба кунги газеталар эҳтиёткорлик билан ёндашишади, ахир эртасига - чоршанба куни терма жамоамиз Авс­тралияда маҳаллий юрт футболчиларига қарши ўйнайди-да! Эҳтиёткорлигимиз бежиз бўлиб чиқмайди. Ҳақиқатан ҳам имтиҳондан ўтиб бўлган «талабалар» бу сафар ютқазишса биров уришиб бермаслигини ҳис қилишади ва узоқ сафардан «қуруқ» қўл билан қайтишади. Яна ҳамма жим... На илож, Японияни кутамиз! Японларнинг уйига бориб дуранг ўйнаганмиз, энди ютсак биров бир нарса дермиди? Ҳа, келаверсин-чи, гаплашиб қўямиз самурайлар билан!

Аммо «имтиҳон»ни яхши кўрадиган футболчилар мундоқ турнир жадвалига қарашса, охирги ўйин Манамада бўлар экан. Агар Японияни ютиб қў­йишса, Манамадаги ўйинда дуранг учун ўйнаш қулай бўлиб қолади: «Қўй-е, бошқалар бизни яхши билишмаса ҳам, биз ўзимизни биламизку, яхшиси индамайгина енгиламиз ва ҳамма «интрига», «мотивация» ва ИМТИҲОН соатларини охирги баҳсга қолдирамиз,-дейишади улар. - Бу ерда тағин Қатар ҳам дуранг ўйнаса, японлар уйларида мухлислари учун ажо­йиб ғалабани олиб беришса, кўриб турибсизки, бизнинг беллашувимизга ҳамманинг нигоҳи қаратилади. Шунақанги бир шиддат билан тугатиб берайликки гуруҳ ­ўйинларини, кўрганлар ёқа ушлаб қолсинлар. Ҳа, ёдимиздан кўтарилмасдан айтиб қўяйлик: биз имтиҳонни севамиз. Кескин бир вазият вужудга келмагунича ЎЙНАЙ ОЛМАЙМИЗ. Тўп тепишни бошлаганимиздан буён шунақамиз. Негадир ҳаммаси муҳайё бўлса, ўйнагимиз келмай қолади. Дуранг учун ўйнаган пайтларимиз нуқул енгилганмиз. Фақат ғалаба учун беллашамиз. Бутун дунёни ҳайрон қолдираётганимизни айтмайсизми? Тўрт очко билан, бор-йўғи биттагина ғалаба билан, тағин атиги 5та голимиз билан ҳам охирги тургача КУРАШ олиб боришимиз мумкин. Анови Туркия, Хорватия деганлари ҳали тўртта ўйин бўлса ҳам кураш тугаганлигини тан олиб ўтиришибди. Бизда унақаси бўлмайди. Биз охирига озгина қолгунча курашамиз. Имтиҳонни яхши кўрамиз. Ўша синов соатлари келаётганини эслатиб қўйишса - бўлди, исталган рақиб билан тенгма-тенг ўйнай оламиз. Дарвоқе, бизга бу ота мерос бўлиб, эски «Пахтакор»дан етиб келган. Собиқ иттифоқдаям «пахтакорчилар» лигадан тушиб кетай деганда «Спартак»ниям, Киевиниям катта ҳисобларда ютиб ташлаган экан. Лекин турнир жадвалининг юқорисига чиқиб қолса, сал довдираган ва тезлик билан тушиш ишларини амалга оширган. Биз ҳам шу йўлдан кетяпмиз. Ҳозир турнир жадвалини кузатган одам бизни кўрмаса ҳам керак. Худди БААга ўхшаб охирги поғонада турибмиз-а, битта ўйиндан кейин 3-ўринга кўтарилиб оламиз. Анов «Спорт Экспресс» деганлари бору, ўша газета ҳам биринчи бетга ка-а-атта сарлавҳа билан олиб чиқмаса, бизни нима десангиз, денг! Биз шунақамиз. Ёқадими, ёқмайдими, бизнинг феълимиз шунақа.

Учинчи ўринни қўлга киритиб ҳам бу йўлимиздан қайтмаслигимизни тан оламиз. Энди-энди рақиб бизни мағлуб этдик деганда, бирдан имтиҳон ҳақидаги латифани эслаб қоламиз ва... кўриб турибсизки, Янги Зеландия деганлари Ўзбекистонни қарши олсин-да! Аммо айтиб қўяй, Янги Зеландиядан кейин «интрига» тугар экан. Жаҳон чемпионатига сал тайёр эмасмиз. Мабодо ўша ерда тўхтаб қолсак, бизни маъзур тутасизлар. Ахир шу ергача сизни қизиқтириб олиб келганимиз катта гапку, тўғрими? Шунинг учун, эй мухлис, 6 июндаги ўйиндан асло ранжиманг. Бу тактика эди... Ажойиб тактика! Латифа эсингизда бўлса керак...».

Хайрулло ҲАМИДОВ

Манба:
Бўлимлар: Ўзбек футболи | Ўқилди: 938 | Жойлади: said || Бахоланган: 0.0/0 |
Барча билдирилган фикрлар: 0
» РЕКЛАМА
» АЪЗО БЎЛИШ | КИРИШ

» ТУРНИР ЖАДВАЛИ

ОЛИЙ ЛИГА - 2009

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 10 30
2

Пахтакор

10 26
3

Насаф

10 23
4

Олмалиқ

11 20
5

Локомотив

11 19

тўлик жадвал »


ЎРИНБОСАРЛАР - 2009

Жамоа Ў О
1

Динамо

11 23
2

Пахтакор

10 20
3

Бунёдкор

10 20
4

Локомотив

11 19
5

Навбаҳор

11 18

тўлик жадвал »


БИРИНЧИ ЛИГА - 2009

Жамоа Ў О
1

Дўстлик-2008

8 19
2

Машъал-А

10 19
3

Жайхўн

10 18
4

Бунёдкор-Қўқон

9 16
5

Ғаллакор

10 16

тўлик жадвал »

» МИНИ-ЧАТ
» РЕКЛАМА
» БОШКА ЯНГИЛИКЛАР


Барча хукуклар химояланган. © 2008-2024.
Дизайн: UZSOCCER.AT.UA
Футбол на Soccer.ru: Новости футбола России и Европы онлайн, Евро кубки и чемпионаты Live changemoney.me