Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-20) режага кўра, Германиядаги ўқув-машғулот йиғинини якунлаб, 9 июн куни халқаро турнирда иштирок этиш учун Венесуэлага учиб кетиши режалаштирилганди.
Аммо айрим сабабларга кўра, Венесуэладаги мусобақа бекор қилинди. Шу сабабли, Аҳмад Убайдуллаев жамоаси 15 июнга қадар Германиянинг ўзида қолиб, машғулотларни ўша ерда давом эттиришади.
Эслатиб ўтамиз, Венесуэладаги халқаро мусобақада жами 6 та терма жамоа иштирок этиши режалаштирилганди. Булар – Гондурас, Гана, Венесуэла, Колумбия, Трининдад ва Тобаго ҳамда Ўзбекистон бўлиши лозим эди.
Таъкидлаш лозимки, айни пайтда Германияда бўлиб турган Ўзбекистон тема жамоаси 6 июн куни дастлабки ўртқлик учрашувини маҳаллий “Рокенберг” клубига қарши ўтказиб, 3:0 ҳисобида ғалабага эришди.