Мадриднинг “Реал” жамоаси президенти Флорентино Переснинг айтишича, Мюнхеннинг “Бавария” клуби раҳбарлари франциялик футболчи Франк Риберини сотишдан бош тортишган.
“Айни дамда Рибери “Бавария”га тегишли мюнхенликлар эса уни сотишни исташмади. Биз уларнинг ушбу қарорини ҳурмат қиламиз. Агар немислар ўз фикрларини ўзгартиришса яна бир бор музокаралар столига ўтиришимиз мумкин”,- деди Перес Sportbildга берган интервьюсида.