Ўтган ҳафтада Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема «Лион»дан кетмаслигини маълум қилди. Бироқ клуб президенти Жан-Мишель Олас яхши таклиф бўлса, футболчини қўйиб юборишга тайёр. «Карим сотилмайди, деб айтолмайман. Эссьен ҳақида ҳам шундай дегандим. Агар 40 миллион евродан кўпроқ таклиф қилишса, ҳар нарса бўлиши мумкин»,-деди Олас. Тўғри, у Бенземанинг янги мавсумда «Лион»да қолиш имконияти 99 фоизга тенглигини ҳам қўшимча қилди. Эслатиб ўтамиз, ҳозирда ушбу футболчини «МЮ», «Челси», «Реал», «Барселона» ва «Милан» каби гранд жамоалар ўз сафларида кўришни истамоқдалар.