Миш-мишларга ўч турк матбуоти "Пахтакор"га оид навбатдаги ёлғон хабарни тарқатди. Эмиш-ки, Самет Айбаба "Пахтакор" билан шартнома имзолаган.
"Ҳурриият" нашрини хабар беришича, "Трабзонспор" бош мураббийи Туркияда жамоамиз вице-президенти Самвел Бабаян билан учрашган. "Анадолу" агентлиги учрашув куни этиб 9-10 июнь саналарини кўрсатган. Аслида бу куни Самвел Бабаян Киевда муваффақият қозонган "Пахтакор-96" жамоасини тақдирлаш маросимида иштирок этган. Демак-ки, Самевел Бабаяни Туркияга қилган сафари ҳақиқат эмас.
Рушту Режберни Тошкентга келишига ҳам ҳақиқатлар сирасига кирмайди. Боиси, Игнатий Нестеров ва миллий терма жамоамизнинг иккинчи посбони Темур Жўраев ҳам айнан "шер"лар шарафини ҳимоя қиладилар.
Яна бир миш-миш шундан иборатки, Нестеров "Бунёдкор" жамоаси билан шартнома имзолаган. Бу борада жамоа матбуот ҳизмати қуйидагиларни баён қилди:
- Айни пайтда Игнатий Нестеров "Пахтакор"нинг тўлақонли аъзоси. Ўзингиз гувоҳи бўлдингиз Нестеров "Навбаҳор" дарвозасини ишғол қилишга ҳам муваффақ бўлди.