Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Бош Матбуот котиби Санжар Ризаев Тошкентда ўтаётган халқаро учрашувлар ва Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинларига Интернет орқали чипталар сотувини йўлга қўйди. Ўзбекистон журналистларининг чипталар тўғрисидаги қонуний талабларига, Ризаев барча чипталарни бошқа журналистларга тарқатиб юбордим, дея жавоб бераяпти, ваҳоланки, у чипталарни ЎФФ расмий сайти ёки ўзининг бошқа шахсий сайти орқали сотувни бошлаб юборган. Яқин кунларда. Санжар Ризаев ўз бизнесини йўлга қўйиб олганда, журналистлар стадионга кириш учун чипталарни ўз пулларига сотиб олишларига тўғри келади, шекилли. Бундан ҳолат эса 6 июнь куни Япония терма жамоаси билан бўлган ўйинда кузатилди. Наҳотки журналистларнинг ҳурмати шу бўлса? Умид қиламизки, терма жамоамиз "плей-офф" босқичига кирганда, журналистлар учрашувга бемалол кира олишади ва уларга чипталарни шахсан Санжар Ризаевнинг ўзи бепул топширади.