Ўзбекистон Кубогининг сўнгги чорак финалчиси номи аниқланди. Меҳмонда “Навбаҳор” устидан 3:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришган Тошкентнинг “Пахтакор” клуби энди 1/4 финалда “Бухоро” билан куч синашади. Эътиборлиси, Наманганда ўтган ўйинда мезбонлар дарвозасига учинчи голни Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеров пенальтидан киритди. Чорак финалнинг навбатдаги учрашуви 16 июнда ўтказилади. Шу куни Қаршининг “Насаф” жамоаси ўз майдонида “Хоразм”ни қабул қилади. Чорак финалнинг биринчи беллашувида эса, Ўзбекистон чемпиони “Бунёдкор” ўз майдонида “Шўртан”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Ўзбекистон Кубоги, 1/8 финал 11 июн (пайшанба) «Навбаҳор» - «Пахтакор» 0:3 (2:0) Наманган. 10852 томошабин. Ҳакамлар: С.Зайлобиддинов – 8,4; Х.Шодмонов – 9,2; О.Жумаев – 9,3; Ш.Бозоров – 9,0 «Навбаҳор»: С.Захарецкий, Ю.Шеленков, О.Пирматов (Г.Овеков, 46, И.Бойдадаев, 72), Д.Хожиев, Д. Жабборов, А.Рисқуллаев, М.Фозилов (А.Султонов, 46), Т.Султонов, М.Караданов, А.Махмудов, Д.Мехмонов. «Пахтакор»: И.Нестеров, И.Суюнов, Б.Миладинович, А.Исмоилов, К.Тожиев, С.Андреев, Д.Маркович (А. Алиқулов, 78), О.Ахмедов, Ш.Каримов, Д.Шарофитдинов (А.Гейнрих, 58), З.Тожиев (С.Абдуллаев, 79). Голлар: Ш.Каримов (14), З.Тожиев (30), И.Нестеров (67-пен.) Огоҳлантиришлар: А.Рисқуллаев (67) – Б.Миладинович (70), А.Исмоилов (76). Назоратчи: В.Штерн.
Манба:
|