Нега бунақа? Оддий мухлисга ҳам аён бўлган нарсаларга терма жамоа раҳбарларининг ақли етмайдими? Uz-fp.com сайтига келаётган норозиликларни умумлаштиришга ҳаракат қилиб кўрамиз. “Нима дейишни ҳам билмай қоласан киши... Тўғриси, ичимиз тошиб, энди портлашга келди!!! Нима, футбол раҳбарлари футболнинг “ф” ҳарфини ҳам тушунишмайдими, ёки миллат душманими?! Ёки умуман ғирт аҳмоқми? Ундай бўлмаса бизга тушунтириб беринг, нима учун Баҳрайнга 16 июнь, ўйиндан бир кун олдин учиб кетилаяпти? Бугун, 12 июнда кетса бўлмасмиди? 5 кун об-ҳавога мослашиб, бемалол ўйнаган ва ютган бўлардик! Мен умуман ҳеч нарсага тушунмай қолдим, бунақа миллат душманларини терма жамоадан ҳайдаш керак!!! З.Сувонқулов.” “Терма жамоа Баҳрайнга 16 июнь куни йўл олади. Нима кераги бор 16 да бориб, биратўла 17 июнда, ўйин бошланишидан 10 минут олдин борайлик, нима кераги бор ортиқра “расходларнинг?” Борамиз, таппа-таппа голларни ўтказиб, шармандали ютказиб, яна қайтиб келамиз, қўлимизни бурнимизга тиқиб! Лекин кейин баҳона тайёр, ўйинга кеч етиб келдик, чарчаб қолдик, иссиқ об-ҳавога кўника олмадик. Шунинг учун ҳам ютказиб қўйдик. Яна алланималар... Э, одамнинг ҳар нарса бўлгани яхши, шармандалар!!! Р.Зокиров, Тошкент шаҳри.” “Ўзи, терма жамоани плей-оффга чиқишини истайдиган футбол раҳбарлари борми? Нега термага нисбатан бунақа муносабатда бўлишади?! Об-ҳавога кўникиб олиш учун ўйингача 5-6 кун аввал етиб борса бўлмайдими, ўша Баҳрайнга?! Эсингиздами, қишда БАА да терма жамоамиз ўқув-йиғин машғултларини ўтказгани. Икки ҳафта ўша ерда бўлганмиз. Орада БАА билан Осиё чемпионатининг саралаш босқичи учрашувини ўиказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганмиз. Сабаби, футболчиларимиз бир ҳафта давомида об-ҳавога анча кўникиб олишганди. Яна бўлмаса, ўша Баҳрайн термасини олинг. Улар Тошкентга 5 кун олдин етиб келиб, обдон бизнинг об-ҳавога кўникиб олишганди. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон устидан ғалаба қозонишганди. Ёки Австралия ва Японияни олинг, улар ҳам юртимизга бир ҳафта олдин етиб келиб, натижада ғалаба қозонишганди! Бизникилар эса бир кун олдин етиб боришармиш! Бу йилдаги энг муҳим, ҳаёт-момот учрашувига. Ахир бизга фақат ва фақат ғалаба керак!!! Футбол раҳбарлари ва терма жамоа мураббийлари буни тушунишмаса, марҳамат, жойларини мутахассисларга бўшатиб беришсин!!! Ж.Ҳакимов, Тошкент шаҳри.” Uz-fp.com сайтига мана шундай мазмундаги электрон мактублар келиши давом этмоқда. Биз уларни вақти-вақти билан чоп этиб борамиз. Ҳурматли сайтимизга ташриф буюрувчилар, бу борада сизларнинг ҳам электрон мактубларингизни кутиб қоламиз manba: www.uz-pf.com
Манба:
|