Афтидан, Мадриднинг "Реал" клуби президенти Флорентино Перес, "Бавария"нинг франциялик яримҳимоячиси Франк Рибери учун курашда барчани ортда қолдирадиган кўринади. Айнан Переснинг ўзи бир неча кун аввал, Рибери учун курашмаслигини маълум қилганди. Бироқ, куни кеча жаҳоннинг энг машҳур спорт нашрларидан бири "L'Equipe"нинг хабар беришича, Флорентино Перес "Бавария" раҳбарлари билан Рибери масаласида музокараларга киришган. Переснинг яқинларидан бири француз журналистларига, агарда Рибери "Бавария"ни тарк этса, у ҳолда фақатгина Испания пойтахтига йўл олиши мумкинлигини маълум қилган. Агарда ушбу трансфер амалга ошиши ҳақиқатга яқин бўлса, Риберини қўлга киритиш ниятидаги қолган барча жамоалар қуруқ қолишлари мумкин. "МЮ", "Барселона", "Челси" ва "Милан" айнан Риберини ўз таркибларида кўрмоқчи бўлган клублардир. Балки, "МЮ" ва "Милан" Мадрид клубига сотиб юборган Роналду ва Какаларнинг пулларига Риберини олишни режалаштиришгандир. Флорентино Перес яна барчани ортда қолдириши мумкин, ахир у бехуда сўзларни айтишга одатланмаган. www.uzsoccer.at.ua