6-Июнь куни 2010 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Япония терма жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувнинг 9 дақиқасида Шинжи Оказаки томонидан қиритилган ягона гол учрашув тақдирини ҳал қилди. Ҳимоячиларимизнинг қўпо хатосидан унумли фойдаланган хужумчи Нестеровни боши билан доғда қолдиришга эришди.
Ушбу голдан сўнг вакилларимиз меҳмонлар дарвозаси олдида бир нечта хужумларни ташкил этишди. Аммо ушбу вазиятларда хужумчиларимизга аниқлик етишмади. Гоҳида эса Япония дарвозабони ўз жамоаси жонига оро кирди.
Айниқса, ўйиннинг сўнги дақиқаларида Сахоб Жўраев томонидан ижро этилган кучли зарбани меҳмонлар дарвозабони қийинчилик билан бўлсада, бартараф этишга муваффақ бўлди.
Учрашувнинг 89 дақиқасида Макото Хасебе Жепаровга қўпол муносабатда бўлганлиги учун ҳакам томонидан қизил қарточка билан сийланди. Орадан 1 дақиқа ўтар-ўтмас меҳмонлар бош мураббийи Такеши Окада ҳам ҳакам томонидан қизил қарточкани қабул қилиб олди.
Ҳакам томонидан қўшиб берилган сўнги дақиқада Сервер Жепаров жарима зарбасини қойилмақом тарзда амалга оширди. Аммо тўп салгина ноаниқ.
Шу тариқа, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўз майдонида Япония термасига қарши кечган баҳсда кичик – 0:1 хисобида имкониятни бой берди. Лекин миллий терма жамоамиз аъзоларида 3-ўрин учун имконият бор. Сабаби, 10-Июнь куни Баҳрайн миллий терма жамоаси Австралияда йирик хисобда мағлубиятга учраса, ва вакилларимиз Баҳрайн билан сафардаги баҳсда йирик хисобда зафар кучишса, биз курашна давом эттирамиз... Япония миллий терма жамоаси 2010-йилги ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди.