Италиялик машҳур агентлардан бири Эрнесто Бронцеттининг айтишича, «Реал»нинг янги президенти Флорентино Перес трансфер масаласида қизғанчиқлик қилмас экан. Эслатиб ўтамиз, Перес ягона номзод бўлгани учун бир овоздан Мадрид клуби президенти этиб сайланганди. Бронцеттининг айтишича, янги мавсум арафасида жамоа сафига бир қатор юлдуз футболчилар таклиф этилади. «Перес трансферларга 250 миллион евро маблағ сарфламоқчи. У Златан Ибрагимович, Кака, Криштиану Роналду ва Франк Рибериларни сотиб олмоқчи. Албатта, уларнинг барини бирданига сотиб олишнинг иложи йўқ. Аммо баъзи бирлари «Реал» ўйинчисига айланишлари аниқ»,-деди Бронцетти. Шу ўринда айтиш жоизки, «Милан» бразилиялик Какани «Қироллик клуби»га сотишга розилик берган. Бунинг учун мадридликлар 60 миллион евро тўласалар бас. Бундан ташқари, Флорентино Перес Зайниддин Зиданни ўзининг ёрдамчиси этиб тайинлади. Хорхе Вальдано эса клубнинг спорт директори лавозимида ишлайди.