Киевнинг “Динамо” ҳамда футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг сардори Максим Шацких Украинадаги ОАВ га интервью бериб, Ўзбекистон терма жамоаси учун ўйнашни тўхтатганлигини маълум қилди.
– Мен терма жамоа учун ўйнашни тўхтатдим, – деди Шацких, – бундан буён иккига бўлиниб юрмаслик учун ўз кучимни клубдаги ўйинларга асрашга қарор қилдим. Бунинг устига Ўзбекистонда иқтидорли ёшлар етишиб чиқмоқда, – дея сенсацион баёнот берди терма жамоанинг собиқ сардори.
Эслатиб ўтамиз, Киевнинг “Динамо” жамоасидаги омадсиз мавсумдан сўнг Максим терма жамоада ҳам ўзини кўрсата олмади. Аммо умид қиламизки, Макс ўз фикрини ўзгартиради ва бундан ҳамма ютади.