Нима сабабдан мухлислар Сервер Жепаровни ёмон кўришади? Маълумки, душанба куни Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Босния ва Герцеговина терма жамоаси билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. “Пахтакор” стадионига йиғилган мухлислар ўз жамоаларидан чиройли ўйин ва голни кутишганди. Аммо, мана яна бир бор терма жамоамиз нурсиз ва голсиз ўйин кўрсатди. Бизга таъсир қилган нарса бошқаси бўлди. Мухлислар Ўзбекистон терма жамоаси САРДОРИ Сервер Жепаровни кўргани кўзлари йўқ. Ва бу ҳолат ажабланарлидир. Чунки, Сервер нафақат жамоа сардори, балки у ўз орқасидан бошқа футболчиларни ҳам эргаштиради. Амо шу куни “Пахтакор” стадионига тўпланган мухлислар Жепаровнинг ҳар бир ҳаракатини хуштакбозлик билан қарши олишди. Нима сабабдан Серверга нисбатан бундай муносабат деган саволга. Турли хилдаги талқинлар янгради. Кимлардир уни “Пахтакор”ни сотган хоин деса, бошқалари ўзбошимча, умуман спорт формасига эътибор бермасликда айблашди. Ҳатто битта мухлиснинг гапига кўра, куни у Сервер Жепаровни жудаям маст ҳолда, қўшиқ айтиб юрганини кўрганмиш. Бу ва бошқа сабаблар мухлислар орасида норозилик туғдириб, улар бу ҳолатни хуштакбозлик билан қарши олишди. Серверга Интернетда ҳам ҳужум бошланган. Шу кунларда унинг интервьюси эълон қилинди. Шунда у “Бунёдкор” жамоасини Осиёдаги “Барселона” деб атаганди. Мазкур баёнот МДҲ нинг Европа қисмида катта норозилик туғдирди. sports.ru сайтида келтирилган айрим шарҳлар билан сизларни ҳам таништиришни лозим топдик. - Чекиб олган шекилли? - ваҳ-ҳа-ҳа-ҳа-ҳа! - Унинг ўзи Месси бўлса керак?! - Бунақа ғирт аҳмоқона ўхшатишни биринчи бор э
Манба:
|