Матбуот анжуманинг иккинчи қисмида иштирок этган Миржалол Қосимов, ушбу саволга 10 июнь куни бўлиб ўтадиган тур учрашуви аниқлик киритиши мумкинлигини баён этди.
Бугун мағлубиятга учраб янада қийин аҳволга тушиб қолганлигимиз рост. Аввал ҳам айтиб ўтганимдек, бизда яримта имконият мавжуд эди ва у ҳозир ҳам йўқ эмас. Бунинг учун 10 июнь куни бўлиб ўтадиган учрашув натижасини кутишимиз лозим холос.
- Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси энг кучли ўйинини кўрсатди деб ҳисоблайсизми яни бизнинг энг юқори чўққимиз шу ўйинми? - Йўқ, албатта. Бугунги кунда Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ўйинчилар бундан яхшироқ ўйин кўрсатишлари мумкин.
- Балки Шацкихга эхтиёж сезаётгандурсиз? - Максим деярли бир мавсум асосий таркибда майдонга тушмади. Агар ҳамма футболчилар соғ бўлса, Баҳрайн билан бўладиган ўйинда айтарли ўзгариш бўлмади.
- Бугун ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди-ку... - Ҳа. Аммо тезкор ўтказилган гол кўпгина режаларимизга путур етказди.