Ҳалқаро футбол статистикаси ва тарихи жаҳоннинг энг яхши тўпурарлари рейтингини эълон қилди.
Апрель ойи якунларига кўра Фарҳод Тожиев кучлилар қаторидан ўрин олганди. Осиё чемпионлар лигасида қатор голлар муаллифи бўлган Зайниддин Тожиев укаси ортидан қолмаган ҳолда, май ойи рейтингига “жойлашди”. Айни пайтда Фарҳод ҳисобидаги голлар сони 5та бўлиб, тўрттаси терма жамоа таркибида киритилган. Зайниддин эса аксинча, барча голларини клуб миқёсидаги мусобақада киритган.
Биринчи ўринни ҳамон Браян Омони ўз қўлига олган. Унинг ҳисобида 12та гол. Май ойида сермаҳсул тўп тепган Принс Таго учинчи ўринга кўтарилиб олди. "Хофенхаем" аъзосига айланган ҳужумчи, 10 маротаба зафар қучган.
Бу сафар Зайниддин Тожиевдан ташқари яна бир ўзбекистонлик футболчи рейтингга ўз номини ёздириб қўйди. ОФК кубогида "Нефтчи"ни 1/8 финалга олиб чиққан Алишер Ҳолиқов 15 ўриндан жой олди.