“ЎФФ Матбуот котиби чипталар сотувини йўлга қўйди” номли мақоламиз форумига WebMedia фирмасининг директори номидан электрон мактуб келиб, унда унинг фирмасига ишора бўлганлиги ёзилган. Биз uz-fp.com сайти таҳлилчилари мазкур мактубга жавоб бераяпмиз.
Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Бош Матбуот котиби Санжар Ризаев Тошкентда ўтаётган халқаро учрашувлар ва Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинларига Интернет орқали чипталар сотувини йўлга қўйди.
Чорак финалдаги ягона учрашувда “Шўртан”ни минимал ҳисобда енгиб, “қалдирғочлар” мамлакат кубогида ярим финалга ўтган дастлабки жамоага айланишди.
Маълумки, Ўзбекистон кубогининг ярим финалдан бошқа барча босқичлари бу йилдан фақат битта учрашувдан иборат бўлмоқда. Ва қуръа натижаларига кўра, “Бунёдкор” – “Шўртан” баҳсида мезбонлик қилиш тошкентликларга насиб этганди. Бу ўйин билан “қалдирғочлар” қаторасига иккинчи марта бир хил вазиятга тушишди.
Ушбу учрашувга ҳар икки хил кайфиятда кириб келди, десак муболаға бўлмайди. Мавсумни анча сўст бошлаган ва анча танқидлар остида қолган фарғоналиклар охирги пайтда мазмунли ўйин намойиш этиб мухлисларга қувонч улашиб келаётган бўлса, чемпионатни яхши старт билан бошлаган қаршиликлар ўйинидан бироз орқага кетишлар сезилаётганди.
Бразилиялик мутахассис Луиш Фелипе Сколари 6 июн куни бўлиб ўтган Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бевосита “Пахтакор” марказий стадионининг мартабали меҳмонлар учун ажратилган ВИП ўриндиғида ўтириб кузатди.