Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегацияси аъзолари жой олган самолёт
16 июн куни соат 11:00 да Тошкент-Манама рейси орқали Баҳрайн
пойтахтига учиб кетди.
Қарийб 3 ярим соатлик
парвоздан кейин терма жамоа аъзолари Манама шаҳрига етиб борадилар ва
қисқа муддатли дам олишдан сўнг, футболчилар кечки пайт ўйин олди
охирги расмий машғулотда қатнашишади.
Тошкентда эса, Миржалол
Қосимов шогирдлари 4 кун давомида кунига бир махалдан шуғулланишди.
Аввалига икки кун “Пахтакор” марказий стадионида ва
сўнгра ЖАР ўйингоҳида машғулотлар олиб борилди. Маълумки, мазкур
йиғинга мураббийлар штаби жами 23 та ўйинчини таклиф қилишганди. 15 июн
куни ўтказилган машғулот жараёнидан сўнг, Қосимов 23 та футболчидан
иккитаси Тошкентда қолишини билдирганди. Шундай ҳам бўлди ва
“Пахтакор” ҳимоячилари – Камолиддин
Тожиев ва Илҳом Суюновлар терма жамоа билан Баҳрайнга йўл олишмади.
“Ҳозирда
футболчиларнинг жисмоний ва умуман функционал тайёргарлиги жойида. 4
кун давомида ўтказилган машғулотларда йигитлар кўрсатмаларимизни чин
дилдан ва катта хоҳиш билан билан бажаришди. Бу эса, жамоада кайфият
аъло даражада эканлигини билдиради. Ҳеч кимга сир эмас, Баҳрайнга фақат
ва фақат ғалаба учун борамиз. Буни барча футболчиларимиз яхши тушуниб
туришибди. Насиб қилса, бор имкониятимизни ишга солиб, Манамадан ғалаба
билан қайтамиз”, - деди Қосимов Баҳрайн сафари олдидан.
Эслатиб ўтамиз, Баҳрайн ва
Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўйин Тошкент вақти билан 21:30 да
бошланади ва “Спорт” телеканали орқали
тўғридан-тўғри намойиш этилиши режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон миллий терма
жамоасинингйиғинга таклиф этилган таркиби
|
№
|
Футболчи
|
Т.С.
|
Клуби
|
Дарвозабонлар
|
1.
|
Игнатий Нестеров
|
20.06.83
|
“Пахтакор”
|
2.
|
Тимур Жўраев
|
12.05.84
|
“Пахтакор”
|
3.
|
Михаил Наумов
|
01.01.85
|
“Насаф”
|
Ҳимоячилар
|
4.
|
Анзур Исмоилов
|
21.04.85
|
“Пахтакор”
|
5.
|
Анвар Ғофуров
|
14.05.82
|
“Бунёдкор”
|
6.
|
Саҳоб Жўраев
|
19.01.87
|
“Бунёдкор”
|
7.
|
Хамза Каримов
|
10.12.80
|
“Насаф”
|
8.
|
Ислом Тўҳтахўжаев
|
30.10.98
|
“Нефтчи”
|
9.
|
Владимир Радкевич
|
31.03.76
|
“Нефтчи”
|
Ярим ҳимоячилар
|
10.
|
Тимур Кападзе
|
05.09.81
|
“Бунёдкор”
|
11.
|
Сервер Жепаров
|
03.10.82
|
“Бунёдкор”
|
12.
|
Виктор Карпенко
|
07.09.77
|
“Бунёдкор”
|
13.
|
Одил Аҳмедов
|
27.11.87
|
“Пахтакор”
|
14.
|
Азиз Ҳайдаров
|
08.07.85
|
“Бунёдкор”
|
15.
|
Жасур Ҳасанов
|
02.08.83
|
“Бунёдкор”
|
16.
|
Шерзод Каримов
|
26.01.89
|
“Пахтакор”
|
17.
|
Станислав Андреев
|
06.05.88
|
“Пахтакор”
|
Ҳужумчилар
|
18.
|
Анвар Солиев
|
05.02.78
|
“Бунёдкор”
|
19.
|
Александр Гейнрих
|
06.10.84
|
“Пахтакор”
|
20.
|
Зайниддин Тожиев
|
21.06.77
|
“Пахтакор”
|
21.
|
Фарҳод Тожиев
|
20.04.86
|
“Пахтакор”
|
Манба:
|