Португалиялик футболчи Криштиану Роналду “Реал”да 6 йил давомида 106 миллион фунт-стерлинг ишлаб топиши маълум бўлди. Шартномага кўра фаолиятининг олтинчи йилида у ҳафтасига 556 минг фунт-стерлинг маош олади. “Манчестер Юнайтед” клубининг соҳиблари америкалик Глейзерлар оиласи вакили Криштиану Роналдуни Мадриднинг “Реал” клубига сотишга жамоа мураббийи Алекс Фергюсон қарор қилганлигини маълум қилди. “Қизил иблислар”нинг бутун назорати сьер Алексга оидлигини ва ушбу қарорни ҳам у қабул қилганлигини таъкидлаб ўтган Глейзерлар оиласи матбуот ходими мухлисларига жаҳон юлдузларини тортиқ қилишда давом этишларини айтиб ўтди. Шунингдек, у “Sky Sports” телеканалига берган интервьюсида шундай деди: “Матбуотда пайдо бўлган “МЮ” афсонаси якунига етди” деган хабарлар ҳақиқатдан узоқ. Роналду клубимизга 6 йил хизмат қилди. Кетадиган вақти етиб келганди ва Алекс Фергюсон ҳам бу қарорни қўллаб қувватлади”. Сўзининг якунида Португалиялик футболчининг трансферидан тушган маблағ Антон Валенсия, Франк Рибери ва Карим Бензема каби футболчиларни сотиб олишда ишлатилишини ҳам қўшимча қилди у. 1