Кака ва Роналду учун 160 миллион евро сарфлаган “Реал” клуби бу суммани 200 миллион еврога етказди. Испаниянинг нуфузли “Marca” газетасининг ёзишича, “Қироллик клуби” “Валенсия” жамоаси ҳужумчиси Давид Виллани 40 миллион евро эвазига ўз таркибига қўшиб олган. Бироқ, клуб президенти Флорентино Перес бу билан ҳам чегараланиб қолмоқчи эмасга ўхшайди. Чунки у энди “Ливерпул” ярим ҳимоячиси Хаби Алонсони қўлга киритиш тараддудига тушган. Англиянинг “The Sun” газетасининг хабарига кўра, мадридликлар Хаби Алонсо учун голландиялик ярим ҳимоячи Ариьен Роббенни таклиф қилишмоқчи. Агар ливерпулликлар трансфер баҳоси 27 миллион евро, деб баҳоланган Роббенни исташмаса, мадридликлар икки йил олдин “МЮ” дан сотиб олинган аргентиналик ҳимоячи Габриел Хайнцени таклиф қилишни мўлжаллашяпти.