Франциянинг RMC радиоканали хабар беришича, ПСЖ устози Поль Ле Гуэн Санкт-Петербурнинг “Зенит” жамоасида иш бошлаши мумкин экан. Франциялик мутахассис Бгльгия терма жамоасини бошқаришга розилик билдирган Дик Адвокат ўрнини эгалаши кутилмоқда.
Ўтган мавсумда ПСЖ билан омадли иштирок этган мураббийнинг Россияга келишига питерликлар таклиф қилаётган катта миқдордаги маош сабаб бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 45 ёшли мутахассис авваллари “Ренн”, “Глазго Райнжерс”, “Лион” да фаолият юритган. Охирги икки йилдан бери Пол ПСЖни бошқариб келмоқда. Айни дамда “Лилль” ҳам ушбу мураббийга жиддий қизиқиш билдирган.