Афсус-ки, жорий мавсум ҳамюртимиз Максим Шацких учун омадсиз келди. Юрий Сёмин киевликлар постига келгач ҳужумчимиз асосий таркибдаги ўрнини бутунлай йўқотди. Натижада Суркис Шацких билан якунига етиббораётган шартномасини узайтирмаслигини айтиб ўтган ҳолда унга омад тилади. Шундан сўнг Шацкихни келгуси фаолияти ҳақида турли миш-мишлар тарқала бошлади. Ҳаттоки, "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони) вакили Самил Ал Жабир ўзбекистонлик ҳужумчини Ар Риёдга олиб ўтишни режалаштираётганлигини баён этди. Тошкентда эса уни "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ҳужумчиси деб топиб бўлдилар ҳам-ки, бугун Максим Қозоғистоннинг "Локомотив" жамоаси билан шартнома имзолашга яқин турганлиги ҳақида ахборот тарқалди. Олинган маълумотларга кўра Максим Шацких собиқ спартакчилар - Титов ва Тихонов тўп сураётган жамоа билан бир ярим йиллик шартнома имзолайди. Мулоҳаза Я