ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ ВА ПФЛГАСИ УЧРАШУВЛАРИНИ САЙТИМИЗ ОРКАЛИ ОН-ЛАЙН ТЕКСТ КЎРИНИШИДА КЎРИШИНГИЗ МУМКИН!

Бугун сана:  Якшанба, 24.11.2024, 17:09

» БЎЛИМЛАР
border-style:solid;">
БОШ САХИФА ЯНГИЛИКЛАР ФОРУМ КОНФЕРЕНЦИЯ ТАҚВИМ-2009 ФОТО ГАЛЕРЕЯ ЎЗБЕК ФУТБОЛИ ЖАХОН ФУТБОЛИ МИНИ-ЧАТ ТВ ТРАНСЛЯЦИЯ МЕХМОНХОНА БИЗ БИЛАН АЛОКА
» ИЗЛАШ
» ЯНГИЛИКЛАР КУНИ
«  Июнь 2009  »
ДуСеЧоПаЖуШаЯк
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
» АНОНС
» РЕКЛАМА
Курсы обмена
Отдадите:
Получите:
» СЎРОВНОМА


» ХИСОБЛАГИЧ

Барча онлине : 1
Мехмон : 1
Фойдаланувчи : 0

ID:

IP: 18.118.126.44

» СЎРОВНОМА


Сизнингча Ўзбекистон -Бахрайн ўйини қандай бўлди?
Всего ответов: 8
» РЕКЛАМА
Depacco.com
» РЕКЛАМА
» АНОНС
anons
ОЛИЙ ЛИГА, 14-ТУР
Чоршанба, 24 Июнь 2009
19:00 Шўртан -:- Андижон
19:00
Локомотив 
-:-
Бухоро
Пайшанба, 25 Июнь 2009
19:00
Насаф
-:-
Хоразм
19:00
Навбаҳор
-:-
Машъал

ОЛИЙ ЛИГА, 14-ТУР

Пайшанба, 25 Июнь 2009

 19:00

Сўғдиёна

-:-

Нефтчи

 19:00

Динамо

-:-

Қизилқум

19:00 Металлург  -:- Бунёдкор 
 
» ЯНГИЛИКЛАР
Бош сахифа » 2009 » Июнь » 14 » Сергей Игнашевич дейди :"Олдинда қийин ва ҳаяжонли учрашув кутмоқда" .
Сергей Игнашевич дейди :"Олдинда қийин ва ҳаяжонли учрашув кутмоқда" .
10:47
Сергей Игнашевич дейди :Россия терма жамоаси Хельсинкида барчани ажаблантирди. Дарвоза устини ёнида туриши лозим бўлган Зирянов кутилмаганда Форссел билан юзма-юз қолди. Ўз майдонида ҳужумкор ўйинни намойиши этиши кутилган финлар Москвадагидан ҳам ёмонроқ тўп суришди. Айнан шу нарсани Россия терма жамоаси устози Гус Хиддинк кутганди. ЦСКА ҳимоячиси Сергей Игнашевич ҳам Москвага келиши билан журналистлар ундан интервью олишга мувафақ бўлишди. Суҳбат асосан Финландияга қарши кечган ўйин ҳақида бўлди.

-Учрашув бошланиши билан Россия терма жамоаси ташаббусни ўз қўлига олишга уринди. Ҳужумлар ҳам бир-икки тўп ўзатишлар орқали амалга оширилди. Ҳар ҳолда менда терма жамоанинг ўша кунга ўйини шундай таассурот қолдирди. Бу Хиддинкнинг тактикасимиди, ёки...

-Хиддинк биздан айнан шундай ўйнашни талаб қилди. Сиз адашмадингиз. Лекин мезбонларнинг пассив тўп суришлари вазифамизни анча осонлаштирди. Устунликни қўлга олиш осон бўлди. Бу биз учун кутилмаган ҳолат бўлди. Негаки, биз финлардан бошқача ўйин кутгандик.

Ўйин давомида сиз ҳам тез-тез ҳужумга қўшилиб турдингиз. Бошқа бир жамоадошингиз эса ҳимоядан ўрин олди. Бу ҳам Хиддинкнинг кўрсатмасими?

-Йўқ. Шунчаки вазиятга қараб иш тутдим. Рақибимиз олдинга ташланмагач, бизлар ҳам ҳужумга ўтишга ҳаракат қилдик-да. Агар ҳужумчилар очиқ бўлишса тўпни уларга ўзатдик. Ёпиқ бўлишганда эса ўзимиз олдинга ташландик. Бу орқали рақибдан устун эканлигимизни намойиш этдик. Бундан ташқари бир-биримизнинг ўрнимизни алмаўритган ҳолда хотиржам ўйнадик.

Россия терма жамоаси дарвозаси олди-да хавфли вазият фақат стандарт ҳолатларда юзага келарди. Афтидан бунинг олдини олиш учун машғулотлар жараёнида қандайдир тактикани ўйлаб топдиларингми?

-Албатта ўйлаб топгандик. Аммо рақибнинг кутилмаган қарори бизни ҳайрон қолдирди. Аршавин ва Кержаков стандарт ҳолатларда олдинда қолиши ва қарши ҳужумни ташкил этиши лозим эди. Биз рақибдан ҳимояда уч нафар ўйинчини қолдиради деб ўйлагандик. Бироқ улар орқада икки кишини олиб қолишди. Натижада бўрчак тўпларини ўйинга киритаётган пайтда уларда битта ўйинчи кўп бўлиб қолаверди. Стандарт вазиятларда мен Форсселни қўриқлашим лозим эди. Якунда эса Тихененга қаршилик кўрсатишга тўғри келди. Аршавин ҳам орқа қайтишга мажбур бўлди, айрим ҳолларда. Афтидан финлар айнан бўрчак тўплари орқали дарвозамизни ишғол этишни мақсад қилишган шекилли. Негаки, Роман Еременкодек баланд бўйли футболчиси бор жамоа бундай пайтда бироз устунликка эга бўлиши аниқ.

-Ҳисоб очилгач, сизлар бироз осонроқ бўлди. Фикримга қўшиласизми?

-Сиз ҳақсиз. Ҳисоб очилганидан кейин руҳан тетиклашдик. Майдон эгалари эса биринчи голдан сўнг, бироз ўзларини йўқотиб қўйишди. Ҳимоясилар ҳам секин-аста адашишни бошлашди. Финландияни мағлубиятга учратишимиз 2:0 голдан кейин маълум бўлди.

-Агар Москва ва Хельсинкидаги учрашувларни таҳлил қилсак, 10-июн куни финлар анча бўш ўйнашди, деган хулосага келиш мумкин. Сиз бунга нима дейсиз?

-Булмасам-чи? Москвада Финландия терма жамоаси менга кўпроқ ёққанди. Ўз майдонида эса скандинавияликлар бироз пала-партиш ўйнашди, десам муболаға бўлмас. Менимча, улар Лихтенштейнга қарши кечган учрашувда кўп куч сарфлашгани бунга сабаб бўлди. Европанинг митти давлатларига кирадиган ушбу мамлакат терма жамоаси бутун жамоа бўлиб ҳимояга ётиб олади ва рақибига ортиқча ташвиш тўғдиради.

-Хельсинкида бошқа сафар учрашувларига қараганда Россия терма жамоасининг мухлислари кўпчиликни ташкил этди, чамамда?

-Менга шундай кўринди. Аммо бу ажабланарли эмас, албатта. Ахир бу шаҳардан Санкт-Петербуггача бўлган масофа атиги 400 кмни ташкил этади, холос. Бизникилар фақат дарвозамиз орқасида эмас, балким ўрта секторларда ҳам борлиги билиниб турарди. Мухлислар қўллаб-қувватлашини ҳис этиш ёқимли.

-Ўйиндан кейин Хиддинк сизларга нима деди?

-Голландиялик мураббий бизни руҳлантирди. Шу куни яхши ўйин кўрсатганимиз ва келажагимиз порлоқ эканлигини айтди. Яна шунингдек, Хиддинк биз билан фахрланишини ҳам алоҳида таъкидлади. Бундай сўзларни эшитиш барча футболчи учун руҳий далда бўлади. Агар шу кунларда Германия билан ўйнаганимизда яхши бўлармиди?

-Финландияга қарши кечган учрашув арафасида берган интевьюингизда Россия терма жамоасининг гуруҳдаги ҳолатини уч баҳога лойиқ дегандингиз. Ғалабадан сўнг, фикрингиз ўзгардими?

-Биз олдинга муҳим қадам ташладик. Аммо бизни Уэльсга қарши кечадиган сафардаги оғир ўйин кутиб турибди. Ушбу терма жамоа ҳам бошқа британ вакиллари каби тезкор футбол намойиш этади. Бундан ташқари уларнинг ҳимояси анча мустаҳкам. Буни финлар билан таққослаб бўлмайди. Ушбу ғалабадан руҳланиб кетмасдан Кардиффдаги ўйинга кучли тайёрланиш лозим. Агар ўша баҳсни ҳам ўз фойдамизга ҳал этсак, Германияга қарши ўйин олдидан руҳий устунликка эга бўлишимиз тайин.
Сергей Игнашевич дейди :"Олдинда қийин ва ҳаяжонли учрашув кутмоқда" .Бундан ташқари уларнинг ҳимояси анча мустаҳкам. Буни финлар билан таққослаб бўлмайди. Ушбу ғалабадан руҳланиб кетмасдан Кардиффдаги ўйинга кучли тайёрланиш лозим. Агар ўша баҳсни ҳам ўз фойдамизга ҳал этсак, Германияга қарши ўйин олдидан руҳий устунликка эга бўлишимиз тайин.

Бўлимлар: Жахон футболи | Ўқилди: 1222 | Жойлади: Administrator || Бахоланган: 0.0/0 |
Барча билдирилган фикрлар: 0
» РЕКЛАМА
» АЪЗО БЎЛИШ | КИРИШ

» ТУРНИР ЖАДВАЛИ

ОЛИЙ ЛИГА - 2009

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 10 30
2

Пахтакор

10 26
3

Насаф

10 23
4

Олмалиқ

11 20
5

Локомотив

11 19

тўлик жадвал »


ЎРИНБОСАРЛАР - 2009

Жамоа Ў О
1

Динамо

11 23
2

Пахтакор

10 20
3

Бунёдкор

10 20
4

Локомотив

11 19
5

Навбаҳор

11 18

тўлик жадвал »


БИРИНЧИ ЛИГА - 2009

Жамоа Ў О
1

Дўстлик-2008

8 19
2

Машъал-А

10 19
3

Жайхўн

10 18
4

Бунёдкор-Қўқон

9 16
5

Ғаллакор

10 16

тўлик жадвал »

» МИНИ-ЧАТ
» РЕКЛАМА
» БОШКА ЯНГИЛИКЛАР


Барча хукуклар химояланган. © 2008-2024.
Дизайн: UZSOCCER.AT.UA
Футбол на Soccer.ru: Новости футбола России и Европы онлайн, Евро кубки и чемпионаты Live changemoney.me