«Барселона» президенти Хоан Лапортанинг айтишича, «Найк» (Nike) компанияси билан тузилган шартномага кўра, жамоа мавсумни муваффақиятли ўтказгани учун қўшимча мукофот пул оларкан. «Бу йил «Найк»дан 40 миллион евро оламиз. Бунга мавсум давомида учта турнирда ғолиб чиққанлигимиз муҳим омил бўлди. Айни пайтда клубимиз тарихидаги энг яхши кунларни бошдан кечирмоқдамиз. Мен «Барселона»ни 2003 йили қабул қилиб олганимда, клубнинг овоз бериш ҳуқуқига эга ва бадал тўлайдиган 105 минг аъзоси бор эди. Айни пайтда уларнинг сони 160 минг нафарга етди. Умуман олганда, мухлисларимиз сони ошмоқда. Текширувлар шу нарсани кўрсатдики, Европада 40 миллион, жаҳонда эса 100 миллиондан ошиқ мухлисимиз бор экан. Бундан ташқари ўтган олти йил ичида соф фойдамиз 103 миллион еврога етди»,-деди Лапорта.