Футбол мавсуми тугагач, тарансфер оламида савдолар қизий бошлайди. Ҳозирда нафақат футболчилар, балки клублар олди-сотдиси ҳам авж нуқтасига кирмоқда. Куни кеча Англия Премьер лигаси вакилларидан бири Лондоннинг “Вест Хэм” клуби исландиялик тадбиркорларга 100 миллион фунт-стерлинг эвазига сотиб юборилди.
Лигада хорижлик ишбилармонларга сотилмаган ягона жамоа айнан “Вест Хэм” эди. Шунингдек, бу йил АПЛ ни тарк этган “Ньюкасл” жамоаси ҳам клуб хўжайини Майкл Эшли томонидан сотувга қўйилди. Клуб расмий сайтида берилган маълумотларга кўра клубнинг баҳоси 100 миллион фунт-стерлинг миқдорда баҳоланган. Майкл Эшли “Ньюкасл”ни 2006 йилда 135 миллион фунт-стерлингга сотиб олганди. Омадсиз тадбиркор бу ҳақда шундай дейди: “Жамоамизнинг лигадан тушиб кетиши мухлисларимиз учун катта фалокат бўлди. Молиявий жиҳатдан жуда катта зарар кўрдим. Барчаси учун жуда хафаман. Ўзимни ҳеч қачон футбол мутахассиси деб айтмаганман. Мен оддийгина бир мухлисман. Бой бир фанат эдим, аммо энди бундай эмас”. Қизиғи, Майк Эшли ўтган йили ҳам клубни сотувга қўйганди. Аммо унда клуб 400 миллион фунт-стерлингга баҳолангани учун харидор тополмаганди.