АҚШнинг AIG суғурта компанияси «Манчестер Юнайтед» билан ҳамкорлик қилишдан воз кечмоқчи. 2010 йили якунланадиган шартномага кўра, «МЮ» йилига 14 миллион фунт стерлингдан ишлаб топади. Гап шундаки, AIG молия-вий қийинчиликларни бошидан кечирмоқда. Шу боис ҳам манчестерликлар билан шартномани узайтирмоқчи эмас. «Сандей Миррор» газетасининг хабар беришича, «Юнайтед» футболкаларида AIG ўрнини AON эгаллаши мумкин экан. Бу ҳам жаҳоннинг энг йирик суғурта компанияларидан биридир. Маълумотларга қараганда, AON титул ҳомийлик учун «МЮ»га йилига 20 миллион фунт стерлинг тўламоқчи. Ҳозирда томонлар музокара олиб боришмоқда.