5 июн куни “Интерконтинентал” меҳмонхонасида Ўзбекистон ҳамда Япония терма жамоалари учрашуви олдидан ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилади.
Дастлаб, соат 11:30 да Япония терма жамоаси устози Такеши Окада матбуот анжуманининг биринчи қисмида иштирок этади. Сўнгра, 12:00 да Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов журналистлар саволларига жавоб қайтаради.
Матбуот анжуманига оммавий ахборот воситаларида фаолият юритаётган барча журналистлар таклиф этиладилар.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2010 саралаш ўйини 6 июн куни “Пахтакор” марказий стадионида соат 19:05 да бошланади. Манба: http://fanat.uz