Кеча Багам оролларида ФИФАнинг ЖЧ-2010 саралашининг осиёдаги плей офф бахсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Икки учрашувли ўйинларда А ва В гурухида 3-ўринни қўлган киритган жамоалар 5-9-сентябр кунлари ўзаро бахс олиб борадилар.
Қуръа натижаларига кўра, Осиёда ўтказилаётган саралаш бахсида иштирок этиб икки гурухдан 3-ўринни қўлга киритган терма жамоаларнинг ўзаро дастлабки бахслари биринчи бўлиб, А гурухида 3-ўринни эгаллаган терма жамоанинг майдонида 5-сентябр куни ўтказилади. Агарда терма жамоамиз плей офф йўлланмасига сазовор бўлса, у холда дастлабки ўйинни мамлакатимиз пойтахти Тошкентда ўтказилиши мумкин. Жавоб учрашуви эса В гурухида 3-ўринни қўлга киритган терма жамоанинг майдонида ўтказилади.
Осиёдаги плей офф бахсида икки ўйин натижасига кўра ғолиб бўлган терма жамоа, Океания вакили бўлмиш Янги Зеландия терма жамоасига қарши иккита учрашув ўтказади. Кеча бўлган қуръа натижасига биноан, Ушбу плей оффнинг дастлабки беллашуви Осиё минтақаси терма жамоасининг майдонида 10-октябр куни бўлиб ўтади. Жавоб ўйини эса Янги Зеландияда 14-ноябрда ўтказилади.
ҚУРЪА НАТИЖАЛАРИ:
ОСИЁДАГИ ПЛЕЙ ОФФ
5-сентябр 2009-йил. А гурухи 3-ўрин жамоаси – В гурухи 3-ўрин жамоаси
9-сентябр 2009-йил. В гурухи 3-ўрин жамоаси – А гурухи 3-ўрин жамоаси