![МЭТСЮ БРЮНО ТАРКИБНИ АНИҚЛАБ ОЛДИ](http://fanat.uz/_nw/2/28327.jpg) 2010 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг хал қилувчи ўйинлари олдидан Қатар терма жамоаси бош мураббийи Бруно Мэтсю 24 та футболчини таркибга киритди. 6 июн куни қатарликлар Австралияни қабул қилишса, 10 июн куни Японияга сафар уюштиришади.
Осиёнинг 2006 йилдаги энг яхши футболчиси Халфан Иброҳим, терма жамоанинг собиқ сардорлари Абдулла Коне ва Саад Ал-Шаммари, шунингдек, Мустафо Абди ва Хусайн Ёсирлар Мэтсюнинг эътиборидан четда қолишди. Аксинча, уларнинг ўрнини Ахмад Ал-Фариз ва Муҳаммад Ёссир каби янги ўйинчилар эгаллашди.
”Ушбу таркиб билан биз иккита ўртоқлик учрашувида зафар қучишга эришдик – Саудия Арабистони (2:1) ва Ироқ (1:0) терма жамоалари доғда қолдирилди, - деди Мэтсю. – Демак, расмий ўйинларга барча қуролларимизни ишга солган ҳолда киришамиз”.
Қатар терма жамоасининг таркиби –
Дарвозабонлар: Муҳаммад Сақр, Баба Малик, Қосим Бурхон
Ҳимоячилар: Билол Муҳаммад, Ахмад Ал-Фарис, Иброҳим Мажид, Хамид Шами, Тохир Закариа, Мусо Хорун, Салмон Мусабах, Мешал Муборак, Али Носсир, Месаид Хамад
Ярим ҳимоячилар: Муҳаммад Абдулраб, Мажди Сиддиқ, Муҳаммад Ёссир, Мажид Муҳаммад, Хассан Ал-Хайдус, Али Афиф, Талал Ал-Блуши, Фабио Сезар, Вохид Муҳаммад
Ҳужумчилар: Себастьян Сориа, Юсиф Ахмад
Манба: www.fanat.uz
Манба:
|